“Янги Кон” МЧЖ
Бош директорининг
2025 йил «____» мартдаги
______ -сонли буйруғига
1-ИЛОВА
«ЯНГИ КОН» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИНИНГ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
СИЁСАТИ
Тошкент - 2025 йил
1. «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати (кейинги ўринларда “Сиёсат” деб номланади) Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш соҳасида ўзаро боғлиқ бўлган тамойиллар, тартиботлар ва муайян чора-тадбирларнинг мажмуасини белгилаб берувчи маҳаллий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
2. Сиёсат Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари, «ЯНГИ КОН» МЧЖ (кейинги ўринларда “Жамият” деб юритилади) Устави талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2-БОБ. СИЁСАТ МАҚСАДИ
3. Сиёсат коррупцияга қарши курашиш соҳасида «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг позициясини ифодалайди ҳамда «ЯНГИ КОН» МЧЖ фаолиятига нисбатан ягона тамойиллар ва ёндашувларни белгилайди.
4. Ушбу Сиёсат қуйидаги мақсадларда ишлаб чиқилган:
«ЯНГИ КОН» МЧЖнинг бошқарув органлари аъзоларида, ходимларида, ҳар қайси шакллар ва кўринишларда коррупция хатти - ҳаракатларига асло тоқат қилмаслик тўғрисида бир хил тушунчани яратиш;
«ЯНГИ КОН» МЧЖда коррупция хавфини минималлаштириш мақсадлари, вазифалари ва усулларини мустаҳкамлаш ва таърифлаш.
3-БОБ. СИЁСАТ ВАЗИФАЛАРИ
5. Қуйидагилар Сиёсат вазифалари ҳисобланади:
Ходимлар, раҳбарият ва ўзга шахсларни «ЯНГИ КОН» МЧЖда қўлланиладиган Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек ҳалқаро конвенцияларнинг тамойиллари ва асосий талаблари тўғрисида хабардор қилиш;
«ЯНГИ КОН» МЧЖда коррупция фаолиятига жалб қилиш хавфини минималлаштириш бўйича қабул қилинган ташкилий чора-тадбирларни умумлаштириш ва тушунтириш;
коррупция ҳоллари тўғрисида маълум қилиш учун ахборот пештахталарини шакллантириш;
«ЯНГИ КОН» МЧЖда коррупцияга қарши курашиш борасида қўлланиладиган қонун ҳужжатлари тамойиллари ва талабларига риоя қилиш мажбуриятини ўрнатиш.
4-БОБ. ТАЪСИР ҚИЛИШ СОҲАСИ
6. Ушбу Сиёсат:
«ЯНГИ КОН» МЧЖ бошқарув органларининг аъзолари, ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
7. Сиёсат талаблари «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг , шунингдек «ЯНГИ КОН» МЧЖ бевосита ёки билвосита иштирок этадиган ўзга корхонада улар амалга киритилганидан сўнг корхона устави ва корхонада ўрнатилган тартибга мувофиқ ижро этиш учун мажбурий бўлади.
8. «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг иш бажарувчи/хизмат кўрсатувчи ёки товарлар етказиб берувчи ташкилотлар билан шартномалар тузишда шартнома шартларига қўлланиладиган коррупцияга қарши курашиш қонунчилик ҳужжатларининг талабларини сўзсиз бажариш ва тамойилларига риоя қилиш тўғрисида бандни киритишлари шарт.
9. «ЯНГИ КОН» МЧЖ барча ходимлари ва бошқарув органлари аъзолари, эгаллаб турган лавозимларидан қатьий назар, ушбу Сиёсатнинг тамойиллари ва талабларига риоя қилиш учун, шунингдек уларга бўйсунувчи шахсларнинг кўрсатилган тамойиллар ва талабларни бузувчи ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) учун жавобгар бўладилар. Кўрсатилган жавобгарлик «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг барча ходимлари ва бошқарув органлари аъзоларининг лавозим мажбуриятларида акс эттирилади.
10. Ушбу Сиёсатнинг талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар «ЯНГИ КОН» МЧЖ ёки тизимдаги корхоналари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки ўзга шахслар ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида, маҳаллий-меъёрий ҳужжатлар ва меҳнат шартномаларида назарда тутилган тартибда интизомий, маъмурий, фуқаровий-ҳуқуқий ёки жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
11. Бошқарув, маҳаллий-меъёрий ва ўзга ички ҳужжатлар ушбу Сиёсатга зид бўлмаслиги керак.
5-БОБ. АМАЛ ҚИЛИШ ДАВРИ ВА ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ
КИРИТИШ ТАРТИБИ
12. Ушбу Сиёсат доимий амал қилувчи ички меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
13. Сиёсат «ЯНГИ КОН» МЧЖ бош директорининг буйруғи билан тасдиқланади ва амалга оширилади.
Сиёсат «ЯНГИ КОН» МЧЖ бош директорининг буйруғи асосида ўз кучини йўқотган деб тан олинади.
Сиёсатга ўзгартиришлар «ЯНГИ КОН» МЧЖ бош директорининг буйруғи асосида киритилади ва амалга оширилади.
Сиёсатга ўзгартиришлар қуйидаги ҳолларда киритилади: қўлланиладиган қонунчилик ҳужжатлари ўзгарганида, ташкилий тузилма, раҳбарларнинг ваколатлари ўзгарганда ва бошқа ҳолларда.
14. Коррупцияга оид ва бошқа ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун жавобгарлик «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг Комплаенс назорат бўлими ва «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
6-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Яқин шахслар - эр, хотин, фарзандлар (вояга етганлар ва вояга етмаганлар), шу жумладан фарзандликка олинганлар, ака-укалар ва опа- сингиллар, ота-она ва ходимни фарзандликка олган шахслар.
Лозим даражада эҳтиёткорлик - оқилоналик ва ҳалоллик тушунчаларига асосланган тамойил, унга мувофиқ «ЯНГИ КОН» МЧЖ ва унинг ходимлари хўжалик операцияларни амалга оширишда ёки бошқарувчилик қарорларини қабул қилишда, шу жумладан шартномавий муносабатлар вужудга келгунга қадар контрагент ёки ишга кирувчи номзоднинг виждонсизлиги аломатлари мавжуд эканлигига оқилона асосланган фикр шаклланиши учун етарлича маълумотларни олиш учун жавобгар бўладилар.
Контрагент - «ЯНГИ КОН» МЧЖ ёки таркибий бўлинмаларининг шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) кирувчи ҳар қайси маҳалий ёки хорижий юридик ёки жисмоний шахс.
Манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган, шунингдек «ЯНГИ КОН» МЧЖ ва/ёки гуруҳ корхоналарининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, мол-мулки ва (ёки) ишбилармонлик обрўсига зарар етказишга қодир бўлган вазият.
Корпоратив комплаенс тизими - юксак касбий ва одоб стандартларини таъминлаш, қонунчиликка риоя қилмаслик хавфларини минималлаштириш ва сезиларли даражада молиявий зарарни ёки нуфузга путур етказилишини олдини олиш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари, тармоқ меъёрлари ва «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг меъёрий ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик тадбирлари ва эҳтиёт чоралари комплекси.
Коррупция хатти-ҳаракатлар – пора манфаатларида бўлган ходимнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали, унинг пора, яъни пул, қимматли қоғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий хизматлар ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш ёки талаб қилиш.
Пора бериш, таклиф қилиш, ваъда бериш, шунингдек пора бериш ва (ёки) олишда, расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар олиш, ходим томонидан пора олишда ёки ўз хизмат мавқеидан бошқа қонунга хилоф мақсадларда ноқонуний фойдаланишда воситачилик қилиш.
Пора таклиф қилиш, бериш, ваъда қилиш, пора сўраб товламачилик қилиш ва уни олиш, порахўрликда воситачилик қилиш, ҳар қайси шаклда, шу жумладан пул маблағлари, ўзга бойликлар, хизматлар ёки ҳар қайси шахслардан/ташкилотлардан ёки ҳар қайси шахсларга/ташкилотларга, шу жумладан давлат вакиллари, жамоат бирлашмалари, хусусий компаниялар ва сиёсий арбобларга асоссиз моддий ёки номоддий фойдани тақдим қилиш/олиш кўринишда маъмурий, бюрократик ва ўзга расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни амалга ошириш.
Ички меъёрий ҳужжат -«ЯНГИ КОН» МЧЖда ўрнатилган тартиботларга риоя қилиб берилган ваколатларга мувофиқ ваколатланган бошқарув органи ёки мансабдор шахс томонидан қабул қилинган (тасдиқланган) белгиланган шаклдаги ички меъёрий ҳужжат, унда кўп марта қўллаш мақсадида «ЯНГИ КОН» МЧЖ фаолиятига, шу жумладан ходимларга, ишлаб чиқариш ва/ёки бошқариш жараёнларига, маҳсулотга, тизимларга, технологияларга нисбатан унинг талаблари «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг ходимлари ва қўллаш бўйича мажбуриятлар кучида ўз таъсирини тарқатадиган бошқа шахслар ижро этиши учун қоидалар ва талаблар белгилаб қўйилади.
Ходим - «ЯНГИ КОН» МЧЖ ёки тизимдаги корхоналар билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахс.
Ходимнинг шахсий манфаатлари - ходимнинг ёки унинг яқин шахслари ва/ёки қариндошларининг ҳар қайси шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий, сиёсий ва ўзга манфаатлари.
Қўллаб бўладиган қонун ҳужжатлари - Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қонунчилик ҳужжатлари қоидалари.
Компания - «ЯНГИ КОН» МЧЖ асосий ёки устуворлик қилувчи (иштирок этувчи) жамият сифатида бевосита ёки билвосита иштирок этувчи турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги юридик шахслар гуруҳи.
Тизимдаги корхоналар - устав капиталида жамиятнинг бевосита ва (ёки) билвосита акциялар ёки улушлар билан эгалик килиш улуши 20 фоиз ва ундан кўпроғини ташкил қилувчи хўжалик жамияти.
Компания раҳбарияти – Жамият фаолиятининг маълум йўналишлари ва Жамият бошқариш учун масъул бўлган шахс ёки ходимлар гуруҳи.
Таркибий бўлинма (ТБ) - Таркибий тузилма тўғрисида низомда белгиланган ўз ваколатлари доирасида мустақил функциялар, вазифалар ва жавобгарликка эга «ЯНГИ КОН» МЧЖ ёки тизимдаги корхоналар таркибий бўлинмаси (корхонанинг бўлим ва хизматлари, шунингдек «ЯНГИ КОН» МЧЖ тизимига кирувчи тузилмалари).
7-БОБ. СИЁСАТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
15. Ҳуқуқий асослар:
«ЯНГИ КОН» МЧЖ ходимларининг хатти- ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга Қарши курашиш қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлиши, ҳалқаро ҳужжатлар ва ҳудудида Жамият ўз фаолиятини олиб бораётган ёки фаолиятни олиб боришни режалаштираётган хорижий давлатларнинг меъёрий ҳужжатлари талабларини ҳисобга олиши керак.
Ушбу Сиёсатда қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тамойиллар ва меъёрлардан фойдаланилган:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси (БМТнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган 58-чи Бош Ассамблеяси 51-пленар мажлисида 31.10.2003-йилдаги 58/4-сон Резолюция билан қабул қилинган);
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг ҳалқаро тижорат операцияларини амалга оширишда хорижий давлатларнинг мансабдор шахсларига пора эвазига оғдиришга қарши курашиш бўйича конвенцияси (21.11.1997 йилда Истанбулда қабул қилинган);
Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида конвенция (27.01.1999 йилда Страсбургда тузилган, ETS 173-сон);
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси;
Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017-йилдаги ЎРҚ-419-сон “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни.
16. Қуйидагилар Сиёсатнинг методологик асослари ҳисобланади:
Transparency International ҳалқаро ташкилотининг “Корпоратив коррупцияга қарши дастурларининг етакчи амалиётига мувофиқ Буюк Британиянинг “Порахўрликка қарши курашиш тўғрисида” ги Қонуни талабларига биноан тартиботлар тўплами” (Transparency International the 2010 UK Bribery Act Adequate Procedures Guidance on good practice procedures for corporate anti-bribery programmes) тавсиялари;
Ҳалқаро савдо палатасининг товламачилик ва порахўрлик ҳолларига йўл қўймаслик учун ҳулқ-атвор қоидалари (ICC Rules on Combating corruption) тўплами;
Transparency International ҳалқаро ташкилотининг “2010 Коррупцияга қарши курашиш соҳасида терминларни аниқ белгилаш” (Transparency International Anti-corruption Plain Language Guide 2010) маълумотномаси;
ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро стандарти – коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратишга ва коррупция хавфини минималлаштиришга хизмат қилади.
8-БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАР
17. Коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига асло тоқат қилмаслик:
Корхона ҳам операцион, ҳам инвестицион ва ўзга фаолият турларини амалга оширишда коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига тоқат қилмаслик тамойилига амал қилади.
Коррупцияга тоқат қилмаслик тамойили «ЯНГИ КОН» МЧЖ ва тизимдаги корхоналар ходимлари, бошқарув органлари аъзолари ва Жамият номидан ёки унинг манфаатларида ҳаракат қилувчи ўзга шахслар учун бизнесни у ёки бу мамлакатда олиб бориш амалиётидан қатъий назар коррупция хатти-ҳаракатларида бевосита ёки билвосита, шахсан ёки ҳар қандай воситачилик орқали иштирок этишга қатъий тақиқни англатади.
Жамият ҳам давлат вакиллари, жамоат бирлашмалари, хусусий компаниялар, сиёсий арбобларга нисбатан ҳам Жамият ходимларига нисбатан ҳар қандай шахсий фойда олиш мақсадида хизмат мавқеини суистеъмол қилиш орқали коррупция хатти-ҳаракатларига, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви намоён бўлишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтади.
Ўз ҳаракатлар қонунийлигига ва улар ушбу Сиёсат талабларига мувофиқ эканлигига гумон пайдо бўлган тақдирда, ходим ушбу масала юзасидан бевосита раҳбари ёки Жамият ишбилармонлик обрўсига риоя қилиш учун масъул бўлган мансабдор шахс билан маслаҳатлашиши лозим.
Жамият қўлланиладиган қонун ҳужжатлари ва ушбу Сиёсатнинг талабларини бузган шахслар тўғрисида ахборотни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шартларда ошкор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб олади.
18. Жазонинг муқаррарлиги :
Жамият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Корхона ўз фаолиятини меъёрий ҳужжатларига қатъий амал қилади ҳамда унинг ҳар қандай ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, шу жумладан коррупция фаолиятига жалб қилишга қарши курашиш соҳасидаги ҳаракати қўлланиладиган қонунчилик ҳужжатларининг меъёрларига зид эмас.
19. Қонунийлик :
Жамият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Жамият ўз фаолиятини меъёрий ҳужжатларига қатъий амал қилади ҳамда унинг ҳар қандай ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, шу жумладан коррупция фаолиятига жалб қилишга қарши курашиш соҳасидаги ҳаракати қўлланиладиган қонун ҳужжатларининг меъёрларига зид эмас.
20. Коррупция фаолиятига жалб қилиш хавфларни мунтазам баҳолаш.
Жамият унинг эҳтимолдаги заиф бизнес-жараёнлари учун хос бўлган коррупция хавфларини аниқлайди, баҳолаш ва даврий қайта баҳолашни олиб боради. Хавфларни аниқлашда ва баҳолашда Жамият фаолият ва режалар, шу жумладан баҳолаш ва қайта баҳолаш пайтида фойдаланиш мумкин бўлган инвестицион ва стратегик режалар тўғрисида ахборот тўла бўлишини ҳисобга олади.
21. Тегишли тартиботларнинг тизимлилиги ва мутаносиблиги.
Жамият коррупция фаолиятига жалб қилишга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича тегишли тартиботлар тизимини ишлаб чиқади ва жорий этади. Жамият тартиботларни максимал равишда шаффоф, аниқ, ижро этиш имконига эга ва аниқланган хавфларга оқилона жавоб берадиган қилишга интилади.
22. Лозим даражада эҳтиёткорлик.
Жамият контрагентлар ва ишга кирувчи номзодларнинг ишончлилиги, коррупцияга тоқат қилмаслиги ва манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги юзасидан ишбилармонлик муносабатларни бошлаш ёки давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин уларни текширувини амалга оширади.
23. Хабардор қилиш ва ўқитиш.
Жамият ушбу Сиёсатни эркин фойдаланиш учун ўзининг интернетдаги веб-саҳифасида эълон қилади ва коррупцияга тоқат қилмаслигини баён қилади.
Жамият қўлланиладиган қонун ҳужжатлари, «ЯНГИ КОН» МЧЖ нинг Одоб-ахлок коидалари, ушбу Сиёсат ва коррупция фаолиятига жалб қилишга қарши курашишга нисбатан ўзга маҳаллий меъёрий ҳужжатларнинг тамойиллари ва меъёрлари ҳақида хабардор қилиш ва тушунтириш бўйича оқилона эҳтимолдаги саъй-ҳаракатларни ишга солади.
24. Мониторинг ва назорат.
Жамият коррупция фаолиятига жалб қилишга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича жорий этилган тегишли тартиботларнинг самарадорлиги нуқтаи назаридан мониторингни амалга оширади ва уларга риоя қилишни назорат қилади.
Бошқарув «ЯНГИ КОН» МЧЖ ходимларининг эҳтимолдаги корпоратив фирибгарлиги, коррупцияси, ўзга виждонсиз хатти-ҳаракатлари масалалари бўйича хизмат текширувлари ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади.
25. Тегишли тартиботлар тизимини такомиллаштириш.
Жамият ўз ходимларини ва манфаатдор шахсларни ушбу Сиёсат қоидаларининг эҳтимолдаги бузилишлари ва риоя қилмаслик ҳоллари юзасидан ўзларининг гумонлари ҳақида имкон борича эртароқ хабардор қилишларига, шунингдек коррупция фаолиятига жалб қилишга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ва чора- тадбирларни таклиф қилишларига чақиради.
Хабарлар қуйидаги усулларда:
«ЯНГИ КОН» МЧЖнинг комплаенс-назорат бўлими раҳбарига,
ўзининг бевосита ёки юқори турувчи раҳбарига етказилиши мумкин.
Ходимлар уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга оғдириш мақсадида ҳар қандай шахслар уларга мурожаат қилган барча ҳоллар тўғрисида ўзларининг бевосита раҳбарига «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг Комплаенс-назорат бўлими раҳбарига ёзма шаклда энг қисқа муддат ичида хабардор қилишлари шарт.
Жамият коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабардор қилган барча ходимлар ва ўзга шахсларга махфийликка кафолат беради.
26. Ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштириш.
Жамият уни коррупция фаолиятига жалб қилишга қарши курашиш жараёнида барча манфаатдор таркибий бўлинмалар ўзаро ҳамкорлик қилишларини, шунингдек давлат хокимияти органлари ва жойлардаги ўзини-ўзи бошқарув органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишларини мувофиқлаштиришни таъминлайди.
9-БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ҚОИДАЛАР.
27. Совғалар ва вакиллик харажатлари.
Жамият ишбилармонлик совғалари билан алмашиш ва вакиллик ҳаражатларини, шу жумладан ишбилармонлик меҳмондўстлиги учун ҳаражатларни бизнес юритишнинг ва умум қабул қилинган ишбилармонлик амалиётининг зарурий қисми сифатида тан олади. Жамият ишбилармонлик совғаларига ва ишбилармонлик меҳмондўстлиги учун ҳаражатларга нисбатан ҳалоллик ва шаффофлик муҳитини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга, Жамият ушбу соҳани коррупция фаолиятига жалб қилиш хавфи нуқтаи назаридан заиф деб ҳисоблайди, шунинг учун «ЯНГИ КОН» МЧЖ номидан ёки унинг манфаатида амалга ошириладиган шунга ўхшаш барча операциялар қуйидаги тамойилларга:
қўлланиладиган қонун ҳужжатлари, «ЯНГИ КОН» МЧЖнинг одоб-ахлок коидалари ва бошқа маҳаллий меъёрий ҳужжатларнинг меъёрларига тўлиқ жавоб бериши;
равшан бизнес-мақсад мавжудлигини назарда тутиши, давлат вакиллари, жамоат бирлашмалари, хусусий компаниялар, сиёсий арбоблар ёки ўзга шахслар томонидан «ЯНГИ КОН» МЧЖ фаолиятини сақлаш ёки кенгайтиришга таъсир қилувчи қарорлар қабул қилинишига бевосита ёки билвосита таъсир қилмасликлари;
совға берувчи ёки ишбилармонлик меҳмондўстлиги бўйича тадбирлар ташкилотчиси олдида ҳар қандай мажбуриятлар пайдо бўлишини назарда тутмаслиги;
совғалар ёки вакиллик ҳаражатлар тўғрисида ахборот ошкор қилинганда Жамият, ходимлар ва ўзга шахслар учун нуфузга тегадиган ёки ўзга хавф туғдирмаслиги;
нақд ёки нақдсиз пул воситалари, қийматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар бўлмаслиги ва ўзи билан пул маблағлари ва/ёки дабдабалик буюмларининг ўзга кўринишлари ва эквивалентларини касб этмаслиги зарур.
Ишбилармонлик совғалари ва ишбилармонлик меҳмондўстлиги учун барча ҳаражатлар Корхона раҳбарияти томонидан маъқулланиши керак.
Ишбилармонлик совғаси ёки ишбилармонлик меҳмондўстлиги бўйича тадбир ушбу Сиёсатнинг талабларига мувофиқ эканлигига гумон пайдо бўлганида, ходим ушбу масала юзасидан ўзининг бевосита раҳбари билан маслаҳатлашиши керак.
28. Хайрия, хомийлик ва молиявий ёрдам.
Жамият давлат вакиллари, жамоат бирлашмалари ёки ўзга шахслар томонидан «ЯНГИ КОН» МЧЖ фаолиятини сақлаш ёки кенгайтиришга таъсир қилувчи қарорлар қабул қилинишига бевосита ёки билвосита таъсир қилиш мақсадида, ёки агар шунга ўхшаш ёрдам бундай таъсир қилишга уриниш деб қабул қилиниши мумкин бўлганида хайрия, хомийлик ва молиявий ёрдам кўрсатмайди.
29. Контрагентлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, воситачилар орқали ва ўзга шахслар фойдасига тўловлар.
Жамият унинг номидан ёки унинг мақсадларида ҳаракат қилувчи воситачилар, агентлар, шериклар ва ўзга шахсларни жалб қилишдан ҳамда ушбу Сиёсат, «ЯНГИ КОН» МЧЖ Касб тамойиллари ва талабларини бузувчи, шунингдек уларни амалга ошириш тўғрисида ахборот ошкор қилинганда Жамият, ходимлар ва ўзга шахслар учун хавф, шу жумладан нуфузга тегадиган хавф туғдирувчи ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш учун қўшма корхоналарда иштирок этишдан сақланади.
Воситачи, агент, шерик ва ўзга контрагент билан ҳамкорликни бошлаш ёки давом эттириш тўғрисида ёки қўшма корхонада иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин Жамият:
эҳтимолдаги контрагентлар ва қўшма корхоналар бўйича шериклар тўғрисида, уларнинг нуфузи, коррупцияга тоқат қилмаслиги ва манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги тўғрисида ахборотни йиғади, таҳлил қилади ва уларни текширишни амалга оширади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга (қонунийлаштиришга) қарши курашиш мақсадида, эҳтимолдаги контрагентлар (битим бўйича наф олувчилар) билан муносабатларни юридик жиҳатдан расмийлаштиришдан олдинги босқичда уларни пул маблағлари манбаси, шунингдек маблағлар жўнатиладиган банк, юрисдикция борасида дастлабки текширув ўтказилишини амалга оширади;
уларга ушбу Сиёсатнинг тамойиллари ва талаблари тўғрисида хабардор қилади.
Жамият қўшма корхоналарда ва контрагентларда ушбу Сиёсатга ўхшаш коррупция фаолиятига жалб қилишга қарши курашиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлари қабул қилинишини қўллаб-қувватлайди.
Контрагентлар билан шартномавий муносабатларни ўрнатишда шартномалар шартларига коррупцияга қарши қўлланиладиган қонун ҳужжатлари ва ушбу Сиёсатнинг талабларига риоя қилиш тўғрисида ишонтиришлар ва мажбуриятлар, шунингдек кўрсатилган талабларга риоя қилиш мақсадида «ЯНГИ КОН» МЧЖ ҳисобга олиш бухгалтерия китоблари аудитини ўтказиш ҳуқуқи киритилади.
Жамият контрагентлар ва қўшма корхоналар бўйича шериклар томонидан коррупция хатти-ҳаракатларини содир этиш ҳоллари аниқланган тақдирда, улар билан шартномаларни бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
30. Давлат ёки жамоат бирлашмалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Жамият ҳар қандай тижорат ва/ёки рақобат устиворликларини бевосита ёки билвосита олиш мақсадида давлат ёки жамоат бирлашмалари вакилларининг, шунингдек уларнинг яқин шахслари ва/ёки оила аъзоларининг ёки улар манфаатида қилинадиган ҳар қандай ҳаражатларини тўлашдан, шу жумладан улар томонидан Жамият ҳисобидан моддий ёки ўзга фойда олишдан сақланади.
31. Назорат ва аудит.
Жамият ички назорат тизимининг, хусусан бухгалтерия ва бошқарув ҳисоби тизимининг мунтазам ташқи ва ички аудит текширувлари ўтказилишини, шунингдек қўлланиладиган қонун ҳужжатлари ва Жамиятнинг маҳаллий меъёрий ҳужжатлар талабларига, шу жумладан ушбу Сиёсатда белгиланган тамойиллар ва талабларга ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга (қонунийлаштиришга) қарши курашиш соҳасида қонун талабларига риоя қилиш устидан назорат олиб борилишини таъминлайди.
32. Коррупцияга қарши экспертизани ўтказиш.
Жамият коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун замин яратилиши хавфларини истисно этиш мақсадида ҳужжатлар, маҳаллий меъёрий ва бошқарувчилик ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.